"Ювентус" клуби "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг билан ортиқ қизиқмайди. Бу ҳақда Bleacher Report нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, туринликлар бу борада "Наполи"  ҳужумчиси Аркадиуш Милик номзодига тўхталган. "Ювентус" аллақачон ушбу трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Обамеянг жорий мавсум “Арсенал” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол уришга эришди. Унга “Интер” асосий даъвогар ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)