"Ювентус"га қарши ўйинда "Наполи"га ёзилган техник мағлубият бекор қилиниши мумкин

Италия миллий олимпия қўмитаси Италия чемпионати доирасида "Ювентус"га қарши ўйинда "Наполи" ҳисобига ёзилган техник мағлубиятни бекор қилиши мумкин.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, Италия спорт ҳуқуқшунослари ўтказилмаган ўйин сабабларини яна бир бор ўрганиб чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, футболчилар орасида коронавирус аниқлангани сабаб, “Наполи” Туриндаги ўйинга келмаган эди. Натижада, неаполликларга “Ювентус”га қарши учрашувда иштирок этмагани учун техник мағлубият ёзилди ва бундан ташқари, уларнинг ҳисобидан бир очко олиб қўйилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!