"Ювентус"нинг асосий футболчиларидан бири номаълум муддатга сафдан чиқди

"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур кеча “Лацио”га (3:1) қарши ўйинда жароҳат олган ва 1-бўлимнинг ўзида захирага олинган эди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 22 ёшли уругвайлик футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтказилган. Унга кўра Бентанкур ўнг тиззасидан жароҳат олган. Шифокорлар эса унинг қачон соғайишини аниқ айтишмаяпти.

Маълумот учун, Бентанкур жорий мавсум А Серияда 12 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!