Туриннинг "Ювентус" клуби аргентиналик форвард Пауло Дибала билан амалдаги келишувни қанча муддатга узайтириш ниятидалиги маълум бўлди.

Туринликлар 26 ёшли футболчи испан топ-клубларининг бирига ўтиб кетмаслиги учун, у билан 2024-йил июнигача шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Ҳужумчи ва клуб ўртасидаги амалдаги шартнома 2022-йил ёзигача амал қилади.

Айни дамда Дибала битта мавсум учун 7 миллион евро маош олмоқда, янги келишувда у 10 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.