"Ювентус"нинг икки етакчиси "Порту"га қарши ўйинда иштирок этолмайди

"Ювентус" ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ва Пауло Дибала "Порту"га қарши бўладиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Андреа Пирло хабар бермоқда.

Мутахассис таъкидлашича, ўйинда иштирок эта олмасликларига қарамай, ушбу футболчилар жамоа билан Португалияга боради.

“Бонуччи ва Дибала таркибда йўқ, аммо улар ушбу ўйинга биз билан бирга келади, чунки улар жамоа билан бирга бўлишни хоҳлашади. Рэмзи эса ўйинга тайёр”, - деди Пирло.

Эслатиб ўтамиз, "Порту" — "Ювентус" учрашуви 17 февраль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!