"Ювентус"нинг икки футболчиси мавсумни Бундеслигада якунлаши мумкин

"Ювентус"нинг 2 нафар футболчиси яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида "Боруссия" Дортмундга кўчиб ўтишлари мумкин.

Sport Bild нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди ярим ҳимоячи Эмре Жан ва ҳужумчи Марио Манжукичлар билан музокараларни бошлаб юборишган. Улар германиялик ва хорватиялик футболчилар учун “кекса синьора”га 30 миллион евро тўлашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Маурицио Сарри "Ювентус" бош мураббийи лавозимига тайинланганидан буён юқорида номлари тилга олинган иккала футболчи ҳам асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.

Маълумот учун, Жан бу мавсум “Юве” сафида бор йўғи 5 та ўйинда майдонга тушган бўлса, Манжукичга жорий мавсум майдонга тушиш ҳозирча насиб этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!