BBC Sport нашрининг хабар беришича, "Ювентус"нинг яна бир футболчисида коронавирус аниқланган.

Гап аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала ҳақида кетмоқда. У Даниэле Руганидан сўнг COVID 19 вируси аниқланган 2-футболчи бўлди.

Ҳозирда “Ювентус”нинг барча ходимлари, яъни 121 киши карантинга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Италияда айни дамда коронавирусдан вафот этганлар сони мингтадан ортиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)