"Ювентус"нинг Погба масаласидаги иши осон битиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" клуби "Ювентус"нинг икки нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилди.
Гап ҳимоячи Мерих Демирал ва ҳужумкор ярим ҳимоячи Дуглас Коста ҳақида кетмоқда. Tuttosport нашрининг маълум қилишича, манкунианликлар ушбу икки футболчини жорий ёзги трансферлар даврида қўлга киритмоқчи ва уни “кекса синьора” қизиқаётган Поль Погбанинг трансферига қўшишга тайёр.
29 ёшли Коста жорий мавсум 18 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. 22 ёшли Демирал эса 7 та ўйинда ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар