"Ювентус"нинг "сабр косаси" тўлмоқда

  • 4 февраль, 2023, 07:50
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги сўроқ остида турибди. "Daily Mail" нашри хабарига кўра, клуб 29 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани бекор қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Tecno

Франциялик ярим ҳимоячи жорий мавсум бошланишидан олдин "Манчестер Юнайтед"дан "Ювентус"га қайтди.
Погба ҳатто "Монца" билан ўйин учун қайдномага ҳам киритилди, аммо якунда майдонга тушмади.

Қолаверса, ушбу учрашувдан сўнг франциялик футболчининг соғлиғида муаммолар пайдо бўлган. Маълумотларга кўра, унинг жароҳати яна такрорлаган.

Турин клуби ярим ҳимоячига йилига 7 миллион фунт атрофида маош тўлаш хато, деган фикрга келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!