"Ювентус"нинг яна бир футболчисида коронавирус аниқланди

"Ювентус"нинг америкалик ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни ҳам коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

22 ёшли футболчининг COVID-19 га топширган тест натижалари мусбат чиққан. Шундан сўнг, у дарҳол карантинга олинган ва энди жамоасининг бир нечта учрашувини ўтказиб юборади. Бундан аввалроқ, "Ювентус"нинг португалиялик форварди Криштиану Роналдуда ҳам коронавирус аниқланган эди.

Маккенни "Ювентус" сафига шу йилнинг 1 сентябрь куни 4,5 млн евро эвазига "Шальке"дан ижара асосида кўчиб ўтган эди. Туринликларда кейинчалик уни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!