“Ювенус” Погба ўрнига бошқа футболчи топди

“Ювентус” тез орада допинг истеъмол қилишда айбланган ва футболдан четлатилган Поль Погба билан хайралишиши мумкин. Шу боис, туринликлар унинг ўрнини боса оладиган ярим ҳимоячи топиб қўйди.

La Repubblica нашрига кўра, “Арсенал” ярим ҳимоячиси Томас Парти “Ювентус”га трансфер қилиниши кутилмоқда.

Ганалик футболчи 2020 йилдан бери “Арсенал”да ўйнаяпти. 30 ёшли футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.

Партининг трансфер суммаси 35 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!