Юз миллион евро! Англиянинг икки клуби “Реал” юлдузини талашяпти

Англия Премьер-лигаси грандларидан “Арсенал” ва “Челси” Испания чемпионатида иштирок этаётган 20 ёшли туркиялик футболчи Арда Гюлер трансфери учун рақобатлашмоқда.

Бу икки клуб режаси амалга ошиши учун “Реал” клуби раҳбариятини ўз ўйинчисини сотиб юборишга кўндиришга тўғри келади.

Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Лондон клублари келаси ёзда турк ярим ҳимоячисини 90–100 миллион евро миқдоридаги маблағ эвазига сотиб олишга уриниб кўрмоқчи. “Реал” эса, Гюлерни сотишни режалаштирмаяпти, аммо “Арсенал” ва “Челси” ўз таклифлари мадридликларнинг фикрини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин, деб баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Гюлер барча турнирларда 31 та ўйинда иштирок этиб, учта гол урди ва 11 та голли узатма берди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!