"Зальцбург" - "Атлетико": Матнли трансляция

УЙЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Зальцбург" - "Атлетико" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    Торрейра Фелиш ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 86'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Каррасконинг пастки бурчакка йўллаган зарбаси аниқ чиқди ва дарвозабон уни қайтариб қола олмади. 

  • 82'

    Фелишнинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. 

  • 79'

    Койта ўрнига Адейеми майдонга тушмоқда. 

  • 77'

    Мвепунинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди. 

  • 75'

    Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 73'

    Дака ўрнига Окафор майдонга тушди. 

  • 71'

    Рамальога сариқ карточка кўрсатилмоқда. 

  • 67'

    Мезбонларнинг яна бир бурчак зарбаси самарасиз якунланди. 

  • 64'

    Суарес ва Сауль ўрнига Корреа ва Эррера майдонга ташланмоқда. 

  • 61'

    Стефан Савичга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 58'

    Даканинг навбатдаги зарбаси кучсиз чиқди. 

  • 56'

    Даканинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 55'

    Каррасконинг узоқ масофадан берган зарбаси ҳимоячиларга тегди. 

  • 53'

    Собослаининг жаримадан узатган тўпи ноаниқ йўналиш олди. 

  • 49'

    Собослаи жуда қулай позицияга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади. 

  • 48'

    Кристенсен ҳаводаги курашда ютиб чиқиб, зарба берди. Ноаниқ. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45+'

    Эрмосо ҳам сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 44'

    Симеоне огоҳлантирилди. 

  • 39'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марио Эрмосо ҳисобни очмоқда. Жарима зарбаси аъло даражада амалга оширилди. 

  • 36'

    Мезбонлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 34'

    Льорентенинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 31'

    Собослаининг яна бир бурчак зарбаси бесамар кетди. 

  • 28'

    Собослаининг бурчак узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 25'

    Мвепунинг қўполлиги "Атлетико"га яна бир стандартни совға қилди. 

  • 23'

    Триппьер бурчак узатмасини амалга оширди. Ҳимоя ўз ўрнида. 

  • 21'

    "Зальцбург" ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда. 

  • 19'

    Веберга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 16'

    Облак Собослаининг жарима майдони ташқарисидан амалга оширган зарбасини қайтаришга эришди. Чиройли зарба ва сейв. 

  • 14'

    Каррасконинг жарима майдонига узатмаси муваффақиятли чиқмади. 

  • 13'

    Вебер тўпни қўли билан ўйнади. "Атлетико" жарима зарбаси тепади. 

  • 12'

    Собослаининг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан осонлик билан қайтарилди. 

  • 10'

    "Зальцбург" қисқа паслар билан яхши ҳаракатланмоқда. 

  • 8'

    Эрмосонинг жаримадан узатган тўпи бироз кучли чиқди. 

  • 5'

    Фелиш ҳужумда фол ишлатди. 

  • 3'

    Беришанинг зарбаси дарвозабон учун хавф туғдирмади. 

  • 1'

    Учрашув бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ 6-тури якунига етиш арафасида. "Зальцбург" - "Атлетико" беллашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!