
Замоҳшари Бекмуродов чемпион, Қурбонбоевада бронза!
Чехиянинг Прага шаҳрида ўтказилаётган Европа Очиқ кубогининг биринчи куни дзюдочиларимиз икки бор шоҳсупага кўтарилишди.
Қувонарлиси, бухоролик ёш дзюдочимиз Замоҳшари Бекмуродов "Prague European Open" чемпионига айланди. Фаолиятида илк бор -73 кг вазн тоифасида курашган 20 ёшли полвонимиз тажрибали рақибларини енгиб, нуфузли мусобақа ғолиби бўлди. Бекмуродов финал беллашувида украиналик Саид-Магомед Халидовни бир дақиқада оғритиш усули билан мағлубиятга учратди.
Терма жамоамизга бугуннинг ҳисобидан иккинчи медални Ирисхон Қурбонбоева келтирди. +78 кг вазндаги вакиламиз бронза медали учун кечган баҳсда полшалик Кинга Волчакни иппон баҳоси эвазига таслим этди.
Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан 35 давлат орасида 3-ўринга кўтарилиб олди.
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар