Зарбалар комбинацияси билан Жастин Гэтжи қойил қолдирган UFC чемпиони ким?

  • 11.01.2026 17:34
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Америкалик таниқли UFC жангчиси Жастин Гэтжи енгил вазнда амалдаги чемпион Илия Топурия ҳақида гапирди.

Tecno

"ММА - жуда ажойиб спорт. Унда исталган вақтда исталган нарса юз бериши мумкин. Шу боис ҳар бир жанг олдидан барчамиз ҳаяжонланамиз. Айниқса, мен Топурия каби рақибга қарши баҳсда хато қилмаслик ҳақида кўп ўйлаяпман. У билан жангда ўнг қўл зарбасига илиниб қолмаслик зарур. Очиғи, Илиянинг Чарльз Оливейра билан тўқнашувдаги комбинацияларига қойил қолдим”, - дея америкаликнинг сўзларини келтирди "Sportskee" да. 

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Гэтжи "UFC 324" турнирида енгил вазнда вақтинчалик UFC чемпионлиги учун Пэдди Пимблеттга қарши жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!