Заха фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби ярим ҳимоячиси Уилфрид Заха катта эҳтимол билан фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчи “Наполи”нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла бошлаган. Неаполликлар унинг учун Лондон клубига 66 млн евро тўлашга тайёр. Қолаверса, Заханинг ўзи ҳам Италияда ўйнашга қарши эмас.

Маълумот учун, Заха 2013 йилдан буён “Кристал Пэлас” сафида тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 10та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!