Заха фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради
Яқиндагина "Кристал Пэлас" билан шартномасини узайтирмаган ва эркин агентга айланган Вильфрид Заха "Галатасарой" футболчисига айланди. Бу ҳақда Туркия клуби расман эълон қилди.
Маълумот учун, Заха "Галатасарой" билан 3 йиллик битим имзолади. Унга "Фенербахче" ва "Ан-Наср" клубларидан ҳам таклифлар тушди. Шунингдек, Англиянинг бир қатор клублари вингерни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Фикрлар