Заха яна МЮга қайтмоқчи
Лондоннинг «Кристал Пэлас» клуби ҳужумчиси Вильфрид Заха ёзда яна «Манчестер Юнайтед»га қайтиши мумкин.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчи агар “қизил иблислар” томонидан унга таклиф билдирилса, ушбу таклифни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ, МЮ ҳозирча фақатгина Лондон клубидан кетишни режалаштираётган Захани кузатмоқда.
Таъкидлаш керакки, Захага асосан “Арсенал” ва “Боруссия” Дортмунддан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Аммо, “Кристал Пэлас” унинг трансферини 100 млн фунтга баҳоламоқда. Музокаралар давомида ушбу маблағ 70 миллионгача камайтирилиши мумкин.
Маълумот учун, Вильфрид Заха жорий мавсум “Кристал Пэлас” сафида жами 38та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 10та гол уришга эришди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар