Захирадан майдонга тушган Ҳусановнинг ўйини неча баллга баҳоланди?

АПЛнинг 26-туридан ўрин олган баҳсда "Манчестер Сити" ўз уйида "Фулхэм"ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур учрашувни ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов захирада бошлади. Бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳимоячини 60-дақиқада Матуаш Нунеш ўрнига майдонга туширди. Қолган вақт давомида ишончли ҳаракат қилган Ҳусановнинг ўйини бир қатор статистик порталлар томонидан баҳоланди.

Жумладан, SofaScore ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларига 6,9 балл, FotMob эса 6,7 балл қўйди. Шунингдек, Flashscore портали ҳам Ҳусановни 6,8 баллга лойиқ деб топди.

Маълумот учун, "шаҳарликлар" кейинги учрашувни АПЛ доирасида "Ньюкасл"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!