Зеедорф -

Голландиялик машҳур футболчи Кларенс Зеедорф ўзининг мураббийлик фаолиятини Испаниянинг “Депортиво” клубида давом эттирадиган бўлди.

Marca нашри тарқатган хабарга қараганда Ла-Корунья клуби бугун 41 ёшли мураббий билан шартнома имзолангани ҳақида расман эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, Зеедорфнинг сўнгги иш жойи Хитойнинг “Шеньчжен” клуби бўлган эди. У шунингдек мураббийлик фаолиятида “Милан”ни ҳам бошқарган.

Таъкидлаш лозимки, “Депортиво”нинг аввалги бош мураббийи Кристобаль Паррало қониқарсиз натижалар сабаб ўз лавозимидан озод этилган эди.

Маълумот учун, “Депортиво” айни дамда 22та турдан сўнг 17 очко билан 18-ўринда бормоқда.