Зеедорф
Ads

Миланнинг “Интер” ва “Милан” клубилари собиқ ярим ҳимоячиси Салли Мунтари фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттиришга жуда яқин турибди.

Таъкидлаш лозимки, 33 ёшли ганалик футболчи “Пескара”дан кетгач эркин агентга айланган эди. Кларенс Зеедорф “Депортиво” бошқарувини ўз қўлига олгач, “Милан”даги собиқ жамоадошини ўз жамоасига таклиф қилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, Мунтари бугун “Депортиво” машғулотларида иштирок этади ва шундан сўнг у билан шартнома имзолаш ёки имзоламаслик масаласи кўриб чиқилади.