“Зенит” 19 ёшли “Сантос” футболчисини сотиб олмоқчи

Бразилиянинг “Сантос” клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Майя фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.
Globo Esporte нашрининг хабарига кўра, 19 ёшли футболчига Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Келишув қишки трансфер даврида амалга оширилиши мумкин. Трансфернинг умумий қиймати 18 миллион еврони ташкил этиши таҳмин қилинмоқда. 
Айтиш керакки, аввалроқ Майяга "Манчестер Юнайтед", "Атлетико", "Ювентус" ва ПСЖ каби гранд жамоалар ҳам қизиқиш билдиришган эди. Унинг “Сантос” билан амалдаги шартномаси 2019 йилда ўз ниҳоясига етади.
Маълумот учун, Тиаго Майя бу йил Бразилия терма жамоаси таркибида Олимпия ўйинлари ғолиби бўлган.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!