Ads

Бундан бироз аввал УЕФА Европа лигасининг 4-саралаш раундидан ўрин олган "Зенит" ҳамда "Мольде" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

"Санкт-Петербург Арена"да кечган беллашувда мезбонлар ўз дарвозасидан биринчи бўлиб тўп ўтказиб юборганига қарамай, 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, питерликлар ўтган ҳафта ҳам ирода кўрсатиб, биринчи ўйиндаги 0:4 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай, ўз уйларида кечган жавоб беллашувида 8:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган эди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Маълумот учун, "Мольде" ва "Зенит" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 30 августда бўлиб ўтади.