“Зенит” ярим ҳимоячиси Хвич Кварацхелия Россия премьер-лигасининг 2019/20 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси, деб топилди.

31 ёшли россиялик футболчи жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 13 та голга ассистентлик қилди.

Эътиборлиси, питерликлар устози Сергей Семак ҳам РПЛда энг яхши, деб топилди.

Айтиш керакки, ғолиб РПЛ клублари сардорлари ва мураббийлари, Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов, "Матч Премьер" телеканали экспертлари ва ОАВ ходимлари ўртасида ўтказилган сўровномада энг кўп овоз олди.

Эслатиб ўтамиз, “Зенит” жорий мавсум Россия чемпионати ва кубогида ғолиб чиқди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)