Зидан: Бэйл қолишни истаса муаммо йўқ
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Бэйл билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
- Агар Бэйл қолса муаммо йўқ. Унинг шартномаси бор, У "Реал" футболчиси. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мен барча футболчиларни ҳурмат қиламан. Июнь ойидан буён у ҳақида миш-мишлар тинмади, - деди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, Зидан уелслик футболчига ишонч билдирмаётганлиги ҳақида хабарлар тарқаган эди.
Фикрлар