Зидан: Бэйл "Реал"дан кетишга жуда яқин
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан нега жамоа вингери Гарет Бэйл Халқаро чемпионлар кубоги турниридан ўрин олган "Бавария"га (1:3) қарши бўлган учрашувда иштирок этмаганини изоҳлади.
“У жамоадан кетишга жудаям яқин, шунинг учун у бугун ўйнамади. Биз Бэйлнинг “Реал”дан кетишига умид қиляпмиз. Шундай бўлса ҳаммага яхши бўлади. Унинг бошқа жамоага трансфер қилиниши борасида ишлаяпмиз”, - дейди франциялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 30 ёшли уэльслик футболчига “Тоттенхэм”, “Интер” ва “Бавария” клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундан ташқари номи сир тутилаётган Хитой клуби уни дунёнинг энг маош олувчи футболчисига айлантиришга тайёр эканлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Бэйлнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар