Зидан бор экан бу футболчига майдонда жой йўқ!

Гарет Бэйлнинг “Реал”даги келажаги ҳамон сўроқ остида турибди. Вазиятни кузатиб бораётган мутахассислар Зинедин Зидан барибир бу футболчига имкон бермаслигини таъкидлашмоқда. Хусусан, Бэйл жамоанинг Чемпионлар лигасида иштирок этадиган футболчилари рўйхатига киритилмади.

Ўз ўрнида, Бэйл ҳам қайсарлик билан бошқа вариантларни кўриб чиқишдан бош тортмоқда. Чунки ўйини пасайиб кетган футболчига ҳеч бир жамоа Мадридда тўланаётган маошни беришга тайёр эмас.

Жорий мавсумда футболчи атиги 16 марта майдонга тушди ва иккита гол урди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)