Зидан Франция терма жамоасидаги қанот ҳимоячиларидан хавотирда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан мамлакатда фланг ҳимоячилари етишмаслиги муаммосини ҳал этиш учун Франция футбол федерациясидан аниқ чоралар кўришни сўради. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Зидан миллий техник директор Юбер Фурньега мурожаат қилиб, айнан шу позицияда ўйнайдиган янги футболчиларни тайёрлаш бўйича узоқ муддатли дастур ишлаб чиқишни илтимос қилган.

Бош мураббий шунингдек Франция U21 терма жамоаси устози Жеральд Батикл ва U20 жамоаси мураббийи Бернар Диомедга ҳам тегишли кўрсатмалар берган. Зидан истиқболли ёш футболчиларни ёшлар терма жамоалари даражасиданоқ фланг ҳимоячиси позициясида синаб кўриш тарафдори экани айтилмоқда.

Жорий халқаро ўйинлар ойнаси давомида флангларда мажбурий тарзда марказий ҳимоячилардан фойдаланилди. Хусусан, «Монако» футболчиси Кристиан Мависса ва «Ланс» ҳимоячиси Исмаэло Ганиу четки чизиқда ўйнашга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!