Зидан мураббийликка қайтиш учун ўзига суперклуб танлади

Франциялик машҳур футболчи ва мураббий Зинедин Зидан профессионал футболга қайтишга қарор қилди.

L'Équipe нашрининг маълум қилишича, Зидан тез орада “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига тайинланиши мумкин. Манбага кўра, у клуб хўжайинларига “Олд Траффод”да иш бошлашга тайёрлигини билдирган.

Ёзда “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Эрик тен Хаг билан шартномани 2026 йилнинг ёзигача узайтирган эди. Нидерландиялик мутахассисга ўзи истаган ўйинчилар олиб келиб берилганига қарамай, жамоа ўйини ва натижаларида ижобий ўзгариш бўлгани йўқ.

Зидан шу пайтга қадар бош мураббий сифатида фақат “Реал”да, бир йиллик танаффус билан жами тўрт йил ишлаган. Франциялик мутахассис қўл остида мадридликлар икки карра Испания чемпиони, икки карра Испания Суперкубоги ғолиби, уч бор Чемпионлар лигаси бош соврини соҳиби бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Улаш Исломов Адашевич
07/09/2024 20:11
Зидан ҳамма нарсани эплай олади. Уни оллох ўзи қўллайди.