Зидан ўғлига бошқа жамоага ўтишни маслаҳат берди
Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Лука Зидан жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартиради. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли посбон барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ижарага кетади. Унинг янги жамоаси эса “Расинг” клуби бўлиши айтилмоқда. Унга буни шахсан отаси Зинедин Зидан маслаҳат берган.
Фикрлар