Зидан Қатар терма жамоасини бошқаради, унинг йиллик маоши эса 50 млн евро бўлади

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Қатар терма жамоасини бошқариши мумкин.

Мисрнинг энг бой одамларидан бири бўлган бизнесмен Нагиб Савириснинг сўзларига кўра 45 ёшли франциялик мутахассис Қатар футбол федерациясидан супер таклиф олган.

“Зидан ЖЧ-2022да Қатар терма жамоасини бошқаради. У қатарликлар билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва унинг маоши йилига 50 млн еврони ташкил этади. Пул ҳамма нарсани ҳал қиладими?”, - деб ёзади Савирис ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!