Зидан:
Ads

“Реал Мадрид” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоасининг Испания чемпионатидаги кураши ҳақида айтиб ўтди.

26 тур натижасида “мадридликлар” примеранинг турнир жадвалида 3-ўринни эгалаб, етакчилик қилиб келаётган “Барселона”дан 15 очкога ортда бормоқда.

- Шуни таъкидлашим жоизки, чемпионатдаги курашимиз охиригача давом этади. “Реал” Ла Лиганинг ҳар бир учрашуви жамоа учун муҳим эканлигини тушуниб етиши керак. Албатта, бу қийин аммо ғалабага эришиш мумкин, - дея Зиданнинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Espana нашри.