Зидан:
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан яна бир бор ўз футболчиларидан кўнгли тўқ эканлигини айтиб ўтди. Франциялик мутахассис шунингдек, янги футболчиларга эхтиёж йўқлигини ҳам алохида эътироф этди.

“Бизда ажойиб таркиб мавжуд. Ҳеч нарсани ўзгартиришни истамайман. Биз ғалабаларга эришдик, “Реал”да энг кучли футболчилар тўп суришади. Биз яна муваффақиятларга эришишни истаймиз.

Албатта, мавсум жуда оғир бўлади. Чунки, энди барча “Реал”ни мағлуб этишни истайди. Бироқ бу бизнинг фойдамизга”, – деб айтиб ўтди Зидан “Маrcа” нашрига.