Зидан: “Реал” Япониядан кубок билан қайтмоқчи
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Клублар ўртасидаги ЖЧ-2016 финал баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, “қироллик клуби” мазкур баҳсда Япониянинг “Кашима Антлерс” жамоасига қарши баҳс олиб боради.
– “Реал” бу ерга фақат ва фақат ғолиб бўлиш учун келган. Бу ўйинда жамоа энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Албатта, бу осон кечмаслиги аниқ. “Кашима Атнлерс” ҳам бизга қаршилик қилишга уринади, бирқ биз ўйинга тайёрмиз. Ярим финалда кўп куч сарфлаган бўлсакда, футболчилар аъло кайфиятда, – дейди Зидан.
Учрашув бугун Тошкент вақти билан 15:30да бошланади.
Фикрлар