Зидан "Реал"дан кетади!

"Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жорий мавсум якунлангач истеъфога чиқарилади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бир неча ойдан буён клуб президенти Флорентино Перес томонидан франциялик мутахассисга нисбатан ҳеч қандай қўллаб-қувватлаш бўлмаяпти. Ҳатто клуб директорлар кенгаши ҳам Зиданни жамоада олиб қолишга кўндириши жуда қийин бўлиши айтилмоқда.

Зидан “Реал”ни илк бор 2016-2018 йилларда бошқарган. Маълум муддатли танаффусдан сўнг 2019 йилда у яна жамоага қайтди.

“Реал” 35 турдан сўнг Ла Лига мусобақа жадвалида “Атлетико” ҳамда “Барселона”дан сўнг 3-ўринда бормоқда. Мадридликлар бугун сафарда “Гранада” меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!