Зидан шогирдини “бўрилар”га берадими?

“Қироллик клуби”га мослаша олмаган Лука Йович фаолиятини Англия премьрел-лигасида давом эттириш имконига эга бўлди.

Айни пайтда етарли  ўйин амалиётига эга бўлмаётган ҳужумчига “Вулверхэмптон” оғиз солмоқда. Инглизлар Лука Йович жароҳат олиб сафдан чиққан асосий ҳужумчи Раул Хименеснинг ўрнини босиши истамоқда.

Таъкидлаш жоизки, Йович “бўрилар” рўйхатидаги ягона ҳужумчи эмас. Улар “Ливерпуль” захирасида ўтирган Дивог Оригига ҳам қизиқиш билдирмоқда. Оригининг Йовичдан устун томони у Англия футболига мослашиб бўлган ва адаптация учун вақт ажратилишига муҳтож эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!