Зидан суперфутболчини қўлдан чиқаргани ўз исботини топди

“Реал”да ўзига имкон берилишини узоқ муддат кутган Хамес Родригес бир неча ой олдин Мадридни тарк этиб, “Эвертон” сафига қўшилган эди. Унинг кетишида “Қироллик клуби” раҳбариятини колумбиялик футболчининг яроқсиз эканига ишонтирган бош мураббий Зинедин Зиданнинг ҳиссаси катта бўлган.

Футбол тадқиқотлари маркази – CÍES мутахассислари ўтказган таҳлиллар ва ўрганишлар асосида Англия премьер-лигасида сўнгги уч ойда энг зўр ўйнаган футболчилар рейтинги тузилди. Энг қизиғи, ушбу нуфузли рейтингда айнан Хамес Родригес 89,7 балл билан етакчилик қилмоқда.

Колумбиялик плеймейкер 88 баллга эга бўлган Муҳаммад Салоҳ ва 85 очко тўплаган “Лидс” ярим ҳимоячиси Рафинья Диасни ортда қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!