Зидан “захира қуроли”дан айрилади

“Лидс” жамоаси бош мураббийи Марсело Бьелса “Реал” аъзоси Лукас Васкесни олишни режалаштирмоқда.

Аргентиналик мутахассисга Васкеснинг универсаллиги ва сифатли ўйини маъқул келмоқда. Футболчининг шартномаси ёзда якунланиши боис, у ҳозир исталган жамоа билан музокарага киришиши мумкин.

Зинедин Зидан ҳам Васкесни жамоада олиб қолмоқчи. У клуб раҳбарлари шартномани узайтиришига ишонмоқда.

“Лидс” Васкесга доимий ўйин амалиётини кафолатлаяпти. Зидан эса ундан “захира қуроли” сифатида фойдаланяпти. Васкес Зидан даврида захирадан энг кўп ўйинга тушган футболчи ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!