Зиданнинг ўғли жамоасиз қолди

24 ёшли футболчи жамоа билан шартномасини бекор қилди. Шу тариқа Энцо Зидан эркин агентга айланди ва энди истаган жамоаси таркибига қўшилиши мумкин.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни Испания Сегундаси иштирокчиси "Райо Махадаонда" жамоаси сафида ижара асосида тўп тепган эди. Илгари "Реал" ва "Алавес" жамоасида тўп тепган Энцо ўтган мавсум 34 баҳсда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!