Зиданнинг қасди борми?

Мадрид клубидаги ўрнини йўқотган Гарет Бэйл вазият бўйича ўз фикрларини билдирди. Уэльслик футбол юлдузи муаммолар бошланишига ўтган йили унга яхши таклифлар бўлганида клуб кетишига рухсат бермагани сабаб бўлгани ва айб “Реал”да эканини таъкидлади.

- Агар АПЛга қайтиш варианти чиқса, албатта уни қабул қиламан. Ҳозир сабр қилишим керак. Ҳали трансфер бозори ёпилишига анча вақт бор Лекин тақдирим барибир “Реал”нинг қўлида. Мен ўтган йили ҳам кетишга уринган эди. Улар сўнгги сонияларда йўлимни тўсиб қўйди. Ўшанда менга бўлган таклифдан ҳайратга тушиб, лойиҳага қўшилишга рози бўлгандим.  Ундан ташқари ҳам таклифлар кўп бўлган ва барчасига клуб тўсқинлик қилган. Мени “Реал” билан шартномам давом этади ва мен ўз ишимни қиламан холос, - деди Гарет Бэйл.

Бэйл бош мураббий Зидан билан келиша олмай қолган. Франциялик мураббий унга етарлича ўйин вақти ажратмаяпти. Футболчининг ўзи эндигина 31 ёшга тўлганини ва тўлиқ ўйнашга қодирлиги, асосий таркиб ўйинчиларидан кам эмаслигини уқтирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!