Зиданнинг собиқ клуби жон сақлаб қолишига имкон топилди
Франциянинг машҳур «Бордо» клуби банкротлик ва тугатилиш хавфидан қутулиб қолиши мумкин. Бу ҳақда нашр L'Équipe хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Британиянинг Sparta Capital инвестиция жамғармаси клубни ҳозирги эгаси Жерар Лопесдан сотиб олиш бўйича келишувга эришган ва зарур молиявий кафолатларни тақдим этган.
Хабар қилинишича, янги эгалар томонидан киритиладиган инвестициялар ҳажми тахминан 10 миллион еврони ташкил этади. Клубнинг ўзи эса рамзий равишда 1 евро эвазига сотилган.
Аввалроқ «Бордо» Франция чемпионатининг тўртинчи дивизионидан чиқариб юборилган эди. Янги молиявий кафолатлар туфайли клуб бу қарорни бекор қилишга эришиш ва профессионал мақомини сақлаб қолишга умид қилмоқда.
«Бордо» Франция чемпиони унвонини олти марта қўлга киритган, тўрт марта мамлакат Кубогини ютиб олган клуб ҳисобланади. Ушбу жамоа таркибида Дидье Дешам, Зинедин Зидан, Эрик Кантона, Жан-Пьер Папен каби машҳур футболчилар ўйнаган.

Фикрлар