Зиеш "Ан-Наср"нинг иккинчи таклифини рад қилди
Зиеш "Ан-Наср"га ўтишга жуда яқин келганди. Аммо у тиббий кўрикдан ўта олмаганди. 30 ёшли вингернинг тиззасида жароҳати борлиги сабаб, унинг трансфери барбод бўлиши мумкинлиги ҳақда миш-мишлар чиқди.
Инсайдер Бен Якубснинг таъкидлашича, риёдликлар ўз таклифини ўзгартирди. Эндиликда клуб Зиешга йилига 15 миллион евро тўламоқчи. Футболчи эса бу таклифни рад қилди.
Зиешнинг "Рома"га ўтиши борасида ҳам хабарлар бор. Агарда римликлар сафини Дибала тарк этса, унинг ўрнига Ҳаким олиб келиниши мумкин.
Фикрлар