Зиеш тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди

  • 17 августа, 2023, 18:00
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси"дан "Галатасарой"га ўтаётган Ҳаким Зиеш тиббий кўрикдан ўта олмагани ҳақида миш-мишлар чиққанди. Аммо туркиялик инсайдер Сами Йен Хабер бундан турдаги хабарларни инкор қилмоқда.

Tecno

Маълум бўлишича, ярим ҳимоячи муваффақиятли тарзда тиббий кўрикдан ўтган ва бу трансфер тез орада эълон қилинади. Айни пайтда клублар келишиб олган, лекин батафсил маълумотлар ҳали аниқ эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳаким бундан олдин "Ан-Наср" учун тиббий кўрикдан ўта олмаганди. Шунингдек, қишда ПСЖга трансфери ҳам барбод бўлган. 

 

 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию