Зиеш трансфери барбод бўлиши мумкин

"Челси" футболчиси Ҳаким Зиеш мавсум сўнгига қадар ПСЖга ўтаётган эди. Кулблар трансфер борасида келишиб ҳам бўлган. Аммо муаммо пайдо бўлди.

Франция нашрлари хабар беришича, "аристократлар" шартнома ҳужжатларини кеч жўнатди. Айни дамда трансферлар бозори ёпилган.

Маълум бўлишича, клублар муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Зиеш ҳам Парижга етиб келган ва трансфер амалга ошиши учун қўлидан келганча ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!