Зиеш трансфери яна барбод бўлиши мумкин

Ҳаким Зиеш "Ан-Наср"га ўтишга жуда яқин келганди. Томонлар бу трансфер борасида келишиб олган. Футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Саудия Арабистонига етиб келди ва унинг тиззасида муаммо борлиги аниқланди. 

"Foot Mercato" нашри хабар беришича, риёдликларнинг Зиеш билан шартнома имзолаш эҳтимоли жуда паст. Клуб бунга шубҳаланмоқда. 

Ҳаким қишда ҳам ПСЖга ўтишига жуда яқин келганди. Ўша вақтда ҳужжатлар кеч юборилгани сабаб, марокашлик вингер "Челси"да қолган эди. 

"Ан-Наср" эса айни дам Марсело Брозовични ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. Ярим ҳимоячи 3 йиллик шартнома имзолайди ва бу вақт давомида 100 миллион евро ишлаб олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!