Зиешнинг янги жамоаси деярли аниқ

"Милан" раҳбарияти "Челси" вингери Ҳаким Зиешни қўлга киритиш устида ишламоқда.

Sky Sport Italia хабарига кўра, Италия клуби 29 ёшли марокашлик футболчини ўз сафига қўшиб олишига ишонмоқда. Энди "Милан" ва "Челси" барча томонларга мос келадиган трансфер формуласини қидирмоқда.

Сўнгги пайтларда клублар Зиешнинг трансфери борасидаги музокараларни фаоллаштиришган. Трансферни амалга ошириш учун вақт керак бўлади, аммо "Милан" уни муваффақиятли якунлашига ишончи комил.

Олдинроқ “россонерилар” Ҳакимни ижарага олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчининг "Челси" билан шартномаси эса 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Марокашлик футболчи ўтган мавсум “Челси” сафида жами 44 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!