Зинченко АПЛда қизил карточка олган украиналик иккинчи футболчи бўлди

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко кеча АПЛнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га (2:0) қарши ўйинда ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилиб майдондан четлатилди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда Зинченко премьер-лига тарихида майдондан четлатилган украиналик иккинчи футболчи бўлди.

Айтиш керакки, бундан ҳолат биринчи марта бундан 18 йил муқаддам, аниқроғи 2002 йилнинг январида содир бўлган эди. Ўшанда "Арсенал"нинг украиналик футболчиси Олег Лужнийга қизил карточка кўрсатилган.