Зиёда Худойқулова - Осиё чемпиони, Муниса Болтаевада эса бронза медал!
-61 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳслари якунланди. Қувонарлиси, мазкур вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган қашқадарёлик Зиёда Худойқулова 93 ва 96 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтариб, барча рақибларини ортда қолдирди.

Ушбу натижа спортчимизга ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида даст кўтариш йўналишида олтин медални тақдим этди.

-61 кг вазн тоифаси даст кўтариш баҳсларида иштирок этган яна бир ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой олди. Ёш ва иқтидорли спортчимиз Муниса Болтаева 84, 87 ва 89 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтариб, ўсмирлар ўртасида даст кўтариш йўналишининг бронза медалини қўлга киритди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар