Златан Ибрагимович “МЮ”нинг декабр ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Ads

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович клуби мухлислари томонидан декабр ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Швециялик ҳужумчига респондентларнинг 38% овоз берди. Иккинчи ўринни 36% овоз билан “чаён зарбаси” орқали гол урган арманистонлик Генрих Мхитарян эгаллади. Франциялик ярим ҳимоячи Поль Погба 26% билан учинчи ўринга лойиқ бўлди.

Ибрагимович “МЮ”га келганидан буён бирринчи мрта ойнинг энг яхши футболчиси бўлди. Декабр ойида 35 ёшли ҳужумчи олти учрашувда етти гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилди. Жорий мавсумда у манкунианлар сафида барча турнирларда жами 18 та гол урди.