Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)
Ads

Кеча Златан Ибрагимович томонидан ўрнатилган рекордлар ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Бугун Швециялик футболчининг ана шу рекордлари ҳақидаги мақоланинг иккинчи қисмини ҳам эътиборингизга тақдим этамиз.

Учта Европа чемпионатида гол урган швециялик ягона футболчи

Ибрагимович учта Еврода гол урган швециялик ягона ўйинчи ҳисобланади. Бироқ у жамоаси билан қитъа чемпионатида медал қўлга кирита олмаган.

ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар

Златан 2012-2016 йиллар мобайнида парижликлар либосида 180 та расмий ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 156 та гол ёздириб қўйди. Шу тариқа у ПСЖ тарихидаги энг сермаҳсул тўпурар номини Педро Паулета (109 гол)дан тортиб олди.

ПСЖнинг Франция чемпионатида энг кўп гол урган футболчиси

Ибрагимович Лига1 да ПСЖ учун энг кўп гол урган футболчи номига ҳам эгалик қилмоқда. Швед футболчиси чемпионатда 122 ўйинда 113 гол урган. Шунчаки ажойиб натижа!

ПСЖ либосида 3 марта чемпионат тўпурари бўлган ягона футболчи

Ҳужумчи 2013 йили 30 та, 2014 йили 26 та ва 2016 йили 38 та гол билан Франция чемпионати тўпурари бўлди. Ҳали ҳеч бир футболчи ПСЖ либосида 3 марта энг яхши тўпурар бўлмаган эди. Ибрагимович бу борада ҳам биринчи бўлди.

Лига1 да бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи

2015/2016 йилги мавсумда 35 ёшли ҳужумчи 38 та гол билан энг яхши тўпурар бўлгани ҳақида юқорида эслатиб ўтдик. Шу тариқа, Ибрагимович Франция чемпионатида бир мавсумда энг кўп гол урган футболчи сифатида ҳам тарихдан жой олди.

Франция чемпионатида энг тезкор "хет-трик"ка эришган футболчи

2016 йилининг 13 март куни ПСЖ "Троя" билан тўқнаш келди. Ана шу беллашувда парижликлар ҳужумчиси Ибрагимович 9 дақиқа ичида 3 та гол урди ва чемпионатдаги энг тезкор "хет-трик" муаллифи сифатида тарих саҳифаларидан жой олди.

ПСЖнинг ЧЛдаги энг сермаҳсул тўпурари

Ибрагимович ПСЖ либосида Европа Чемпионлар лигаси турнирида 20 та голга муаллифлик қилган. Шу тариқа Златан Париж жамоаси учун мазкур мусобақада энг кўп тўп киритган футболчи номини ҳам ўзиники қилиб олди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

 

Блогдаги бошқа мақолалар

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​